Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди

Sherzod Nurmatov
30 янв 2026, 20:26
Беқарор куз "Ливерпул"ни топ-4 учун курашаётган жамоалар сафидан чиқариб қўйди.

Катта эҳтимол билан кейинги мавсумда "Энфилд" Чемпионлар Лигасига мезбонлик қилмаслиги мумкин. Бироқ жамоа афсонаси Жейми Каррагер бу муаммонинг ўзига хос ечимини топган.

Собиқ ярим ҳимоячининг фикрича, жамоа кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасига йўлланмани АПЛда топ-4 учун курашишдан кўра жорий мусобақада ғалаба қозониш орқали қўлга киритиши осонроқ.

"Слот мавсумнинг иккинчи ярмини яхши ўтказиши, Англия Кубогида узоққа бориши, Чемпионлар Лигасида иштирок этиши ва кейинги мавсум олдидан жамоада олға интилиш ҳиссини шакллантириши керак.

Менимча, бу баҳсли масала, аммо "Ливерпуль" бунга қодир. Март ёки апрель ойларида шундай палла келиши мумкинки, "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасини ютиш имконияти АПЛда биринчи тўртлик ёки бешликка киришдан кўра юқорироқ бўлади", – деди Каррагер.

Чемпионлар Лигасининг асосий босқичи 8-турида "Ливерпуль" "Қарабоғ"ни 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри топ-8 жамоа қаторига кирди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com