

Шу йилнинг 25 февраль куни ПСЖ сафида оғир жароҳат олган Неймар бир неча ойлик даволанишдан сўнг яна яшил майдонга қайтди. У бугун Бразилия терма жамоаси сафида Хорватияга қарши ўйинда захирадан майдонга тушди.
Неймар 46-дақиқада Фернандиньонинг ўрнига ўйинни давом эттирди.

Неймар 69-дақиқада гол уришга ҳам эришди.



