Камолиддин Тожиев: "Шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда Алижоновга бугун 30 дақиқа ўйнаш имкониятини бердик"

Mirjalol Normatov
22 янв 2026, 22:35
"Пахтакор" - "Струга" (1:1) ўйинидан кейин жамоамиз бош мураббийи Камолиддин Тожиев интервью берди.

"Бугун янги йил ҳисобидан биринчи ўйинимизни ўтказдик. Иккита 45 дақиқадан, иккита таркиб билан ҳаракат қилдик. 10 нафар ёш футболчини асосий таркибга жалб қилдик. Биринчи ўйин учун ёмон таассурот қолдиришмади. Бизда биринчи ўйин, рақибимиз йилдаги 3 ёки 4-ўйинини ўйнади. Ҳозир жароҳат олганлар йўқ эмас. Бўриев ва Ҳамралиев ўн кун ичида машғулотимизга қўшиладилар. 5 нафар футболчимиз терма жамоа йиғинида иштирок этяптилар. Шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда Алижоновга бугун 30 дақиқа ўйнаш имкониятини бердик", - дейди Тожиев.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати