Кака: "Агар ПСЖ ЕЧЛни ютса, Неймар дунёдаги энг яхши футболчисига айланади"

Alisher
11 ноя 2019, 14:15
Бразилия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Кака ПСЖ футболчиси Неймар ҳақида фикр билдирди.

"Ўйлашимча, Неймар дунёнинг энг кучли футболчиси бўлишга яқин. У Бразилия терма жамоасида ҳам, Парижда ҳам юлдуз саналади.

Агар ПСЖ бу йил Европа Чемпионлар Лигасини ютса, Неймар дунёдаги энг кучли футболчига айланади", - дейди Кака.

Эслатиб ўтамиз, Неймар дунёдаги энг қиммат футболчи саналади. ПСЖ 2017 йилда "Барселона"га Неймар учун 222 миллион евро тўлаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: FOX Sports