UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  1 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  1 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  8 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  2 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2

ЖЧ-2022 саралаш. Яман билан дурангдан ғазабланган Эрве Ренар таркибда бешта ўзгаришни амалга оширди Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. Яман билан дурангдан ғазабланган Эрве Ренар таркибда бешта ўзгаришни амалга оширди

Хабарингиз бор, Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичида биз билан битта гуруҳда жой олган.

Саудияликлар биринчи ўйинда Яман билан 2:2 ўйнашди. Бу эса табиийки янги бош мураббийи Эрве Ренарнинг жаҳлини чиқарди. Чунки кўпчилик Саудия Арабистонидан ғалаба кутганди. 

Натижада франциялик мураббий шу ойда бўлиб ўтадиган иккита ўйинга Яманга қарши баҳсни асосий таркибда бошлаган беш нафар футболчини чақирмади. Булар - Абдуллоҳ Ал Майуф, Ҳамдан Ал Шамрани, Омар Хавсави, Холид Ал Сумайри ва Салим Ал Довсари. 

Терма жамоага чақирилмаслигидан хабар топган Омар Хавсави фаолиятини якунлашга қарор қилди ва буни Твиттер саҳифаси орқали маълум қилди. "Мен терма жамоада ўтказган вақтимни доим ғурур билан ёдга оламан", деб ёзиб қолдирди. Маълумот учун, Омар Хавсави иккита Осиё Кубоги, шунингдек ўтган йил Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этган. 

Саудия Арабистони терма жамоаси 10 октябрь куни ўз майдонида Сингапурни қабул қилса, 15 октябрда Фаластин меҳмони бўлади. 

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати: 

Дарвозабонлар - Муҳаммад Ал Оваис, Фаваз Ал Қарни, Амиин Бохари. 

Ҳимоячилар - Али Ал Булаиҳи, Абдуллоҳ Маду, Зияд Ал Саҳафи, Сауд Абдулҳамид, Ёсир Ал Шаҳрани, Ҳассан Томбакти, Муҳаммад Ал Брейк, Абдуллоҳ Ал Шамех, Али Лажами.

Ярим ҳимоячилар - Салман Ал Фараж, Абдураҳмон Ал Досари, Абдуллоҳ Ал Хайбари, Ҳаттан Баҳебри, Абдулфаттоҳ Асири, Абдулазиз Ал Биши, Абдуллоҳ Отайф, Яҳё Ал Шеҳри, Абдуллоҳ Ал Мелки. 

Ҳужумчилар - Фирас Ал Бурайкан, Абдуллоҳ Ал Ҳамдан, Харун Камара.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика