ЖЧ-2021. Ўзбекистон бугун Россияга қарши оқ либосда ўйнайди, баҳсни бразилиялик ҳакам бошқаради

Tolibjon Qosimov
15 сен 2021, 17:26
Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Бугун мундиалнинг 2-турига старт берилади. "B" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси Россияга қарши кураш олиб боради. Тошкент вақти билан 22:00да бошланадиган учрашувни вакилларимиз қайси либосда ўтказишлари маълум бўлди. Демак, бугун баҳодир Аҳмедов шогирдлари русларга қарши тўлиқ оқ рангли формада тўп тепишади. Дарвозабонимиз эса қора рангли либосда бўлади.

Футзал. ЖЧ-2021. Бугун Ўзбекистон Россияга қарши баҳс олиб боради

Шунингдек, бугунги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси ҳам эълон қилинди. Унга кўра, бош ҳакам бразилиялик Гин Теллс бўлади.

Футзал. ЖЧ-2021

2-тур, 15.09.2021

Ўзбекистон - Россия

Бош ҳакам: Гин Теллс (Бразилия)

Захира ҳаками: Даниэл Маткович (Швейцария)

Иккинчи ҳакам: Диего Молина (Коста-Рика)

Учрашув комиссари: Силвия Сергеюс (Литва)

Таймкипер: Жош Уилкенс (АҚШ)

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia