

Учинчи босқичда ўз гуруҳларида учинчи ўринни олган икки жамоа Сурия ҳамда Австралия ўзаро иккита учрашув ўтказишади. Бугун Малайзиядаги "Ханг Жебат" стадионида Сурия терма жамоаси мезбон сифатида Австралияни қабул қилади. 10 октябрь куни Сиднейда жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
Бугунги ўйинни эронлик Алиризо Фағони бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.
Эслатиб ўтамиз, икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган жамоа ноябрь ойида КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи жамоасига қарши плей-офф учрашувини ўтказади.
Сурия - Австралия
5 октябрь. Малайзия. "Ханг Жебат" стадиони. 17:30 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)




