Жасур Ҳасанов: "Олмалиқ" билан учрашувга пухта ҳозирлик кўргандик"

Narzulla Saydullayev
4 авг 2016, 12:21
"Олмалиқ" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар вакили Жасур Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

"Учрашув кутилганидек жуда курашларга бой тарзда кечди. Бу учрашувга пухта ҳозирлик кўргандик ва майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушгандик.

Худога шукур мақсадимизга эришдик ва қимматли уч очкони қўлга киритдик.

"Бухоро"дан ташриф буюрган мухлисларимизга алоҳида раҳмат айтамиз, уларнинг стадионда бўлиб, бизни қўллашлари бизга қўшимча куч бағишлади", - дейди Жасур Ҳасанов.


"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia