

"Авваламбор бутун Ўзбекистон ва Жиззах халқини ғалаба билан табриклайман. Қийин учрашув бўлишини кутгандик. Омад биз томонда экан охирги дақиқаларда гол уриб кетдик.
Тўғрисини айтсам, ҳозир ҳар 3 кунда ўйнамоқдамиз. Бу ҳам жисмоний жиҳатдан ўз таъсирини ўтказади. Лекин олдимизда катта вазифа бор. Яна 2та қадам қолди. Умид қиламанки, ОФК кубогини Ўзбекистонда олиб қоламиз. "Сўғдиёна"га келганимга 4 йил бўлди. Лекин бундай мухлисликни кўрмаган эдим. Ҳамма юракдан мухлислик қилди ва далда беришди, деб ўйлайман",- дейди Жасур Ҳасанов.



