UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  0 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  6 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  25 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  5 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9

Жасур Ҳасанов мутлақ рекордчи Янгиликлар

Жасур Ҳасанов мутлақ рекордчи

Ички чемпионатимиздаги янги 2019 йилги футбол мавсумини очиб берадиган Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади.

Унда мамлакат чемпиони "Локомотив" ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМК жамоалари ўзаро куч синашишади.

Қайд этиш керакки, АГМК сафида ўйнаётган тажрибали Жасур Ҳасанов учун бу галги Суперкубок учинчи баҳсга айланади.

Бунга қадар Жасур Ҳасанов 2014 йили "Бунёдкор" билан айнан бугунги рақиби бўладиган "Локомотив" устидан зафар қучган. Кейинги йили эса "Локо" таркибида "Пахтакор" тор-мор этилганди.

Бу сафар эса Ҳасанов АГМК билан яна собиқ клуби "Локомотив"га рақиблик қилади. Қизиғи, 2014 йилги Суперкубокда Жасур Ҳасанов "қалдирғочлар" билан айнан Миржалол Қосимов қўл остида "Локо"ни мағлуб этишни уддалаганди. Бугун ҳам Қосимов бошқарувида ўйнаётган Ҳасанов ушбу ишни такрорлашга уриниб кўради.

Миржалол Қосимов учун бу галги Суперкубок мураббий сифатида иккинчи ўйинга айланади. Бунга қадар Қосимов "қалдирғочлар" билан "Локомотив"ни таслим этганди. Бугун эса АГМК рулида яна "темирйўлчилар" қаршисидан чиқмоқда. Агарда бугун АГМК ғалабани тантана қиладиган бўлса, унда Қосимов Суперкубокда энг кўп ғалаба қозонган мураббийга айланади ва бу борада мутлақ рекордчига айланиши мумкин.


Жасур Ҳасанов Суперкубокда энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп ғолиб чиққан футболчи бўлиб турибди. Бугун эса футболчи ушбу кўрсаткични янада мустаҳкамлаб қўйиш имкониятига эга.

Қизиғи, Ҳасанов ҳозирча Суперкубок беллашувларида мағлубият нималигини билмай келмоқда. Шунингдек, Ҳасанов Ўзбекистон Суперкубогини иккита жамоа билан биргаликда қўлга киритган ягона футболчи бўлиб турибди. Агарда бугун АГМК ғалаба қозонадиган бўлса, унда Ҳасанов суперкубокни учта жамоа сафида қўлга киритган футболчига айланади.

Жасур Ҳасанов Ўзбекистон Суперкубогида энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп ғалаба қозонган футболчи ҳисобланади. Бугун эса ушбу кўрсаткичларни янада ошириб олиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ва АГМК ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бугун "Пахтакор" стадионида соат 16:00да старт олади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика