Жан: "Салах - "Ливерпуль" учун ажойиб харид"

Aslanov Jasurbek
27 июн 2017, 17:43
"Ливерпуль" ҳимоячиси Эмре Жан "Рома"дан қизиллар сафига ўтган ярим ҳимоячи Муҳаммад Салах трансфери борасида фикр билдирди.

"Салах - "Ливерпуль" учун ажойиб харид. Шу кунларда унинг "Рома"даги статистикаси билан танишдим. Бу футболчи мухлисларимизга кўплаб қувонч олиб келадиган ўйинчи" - дейди Жан.

"Рома"нинг маълум қилишича, Салахнинг трансфери 42 млн. еврога тушди ва бу маблағ бонуслар эвазига яна 8 млн. еврога ошиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›