Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" ўйинда кучлар тенг келди

Aslanov Jasurbek
25 окт 2026, 19:50
"Қизилқум" ҳамда "Локомотив" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 25-тур баҳси якунланди.

Ўзбекистон Суперлигаси-2026. 25-тур

"Қизилқум" — "Локомотив" 1:1

25.10.2026, 18:00. Навоий, "Ёшлар" спорт мажмуаси.

Бош ҳакам: Темурбек Тўхтасинов.

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳамид Абдураимов, Жамшид Бакиров.

Захира ҳаками: Нуржаҳон Сулаймонов.

VAR: Фирдавс Норсафаров.

AVAR: Элнур Дониёров.

Назоратчи: Вадим Агишев.

Комиссар: Акмал Раҳматов.

Голлар: 1:0 – 3, Шаҳзодбек Раҳматуллаев (Жамбули Жигаури); 1:1 – 40, Билол Туплиев (Сардор Мирзаев)

"Қизилқум": 1. Фарҳод Раҳматов, 8. Шаҳзодбек Раҳматуллаев (9. Шаҳзод Туропов, 80), 10. Ислом Кенжабоев (7. Файзуллобек Жуманқўзиев, 58), 15. Никола Кумборович, 23. Самандар Шукуриллаев, 31. Жамбули Жигаури (18. Аббосбек Абдуғаффоров, 80), 44. Ғиёсжон Ризақулов, 47. Руслан Рўзиев (34. Григол Чабрадзе, 80), 70. Майкон Дуглас, 77. Диёр Раҳматиллоев (20. Бобомурод Бозоров, 63), 88. Отабек Жўрақўзиев.

Захира: 99. Ҳумоюншоҳ Сайётов, 4. Илҳомжон Ваҳобов, 6. Муродали Усмонов, 45. Озодбек Эргашов.

"Локомотив": 1. Алексей Козлов, 8. Билол Туплиев (10. Шодиёр Шодибоев, 46), 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 15. Александр Шушняр, 17. Сардор Мирзаев (9. Суҳроб Нуруллоев, 82), 18. Олександр Кучеренко, 23. Диёржон Туропов (70. Муҳаммедали Реимов, 67), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 67), 33. Олег Зотеев, 45. Йован Нишич (14. Николай Иванов, 67), 99. Жасурбек Яхшибоев.

Захира: 16. Данил Бакланов, 7. Қувончбек Абраев, 22. Суннатилла Поёнов, 61. Нурлан Ибраимов.

Огоҳлантиришлар: Йован Нишич (33), Ғиёсжон Ризақулов (63), Майкон Дуглас (78), Николай Иванов (84), Муҳаммедали Реимов (88), Бобомурод Бозоров (89)

🏁 90+4' Ўйин якунланди! Навоийда кечган баҳсда "Қизилқум" ва "Локомотив" жамоалари 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

90+3' Муҳаммедали Реимов жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади, бироқ дарвозабон Фарҳод Раҳматов тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

⚠️ 90+1' Хавфли вазият! Темурхўжа Абдухолиқов жарима майдончаси ичидан зарба йўллади, бироқ тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

⏱️ 90' Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

🟨 89' Бобомурод Бозоров қўпол ўйини учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

🟨 88' Муҳаммедали Реимов симуляция ишлатгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

86' Шаҳзод Туропов дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.

🟨 84' Майдон марказида Аббосбек Абдуғаффоровга нисбатан қоидани бузган Николай Иванов бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

🔁 82' "Локомотив" таркибида ўзгариш: Сардор Мирзаев ўрнига майдонга Суҳроб Нуруллоев тушди.

🔁 80' "Қизилқум" таркибида бир йўла учта ўзгариш:

– Шаҳзодбек Раҳматуллаев ўрнига Шаҳзод Туропов;
– Жамбули Жигаури ўрнига Аббосбек Абдуғаффоров;
– Руслан Рўзиев ўрнига Григол Чабрадзе майдонга тушди.

🟨 78' Майкон Дуглас Темурхўжа Абдухолиқовнинг либосидан тортиб қолгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

74' Николай Иванов олис масофадан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.

73' Муҳаммедали Реимов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни узатди, бироқ узатма ноаниқ чиқди.

🔁 67' "Локомотив" таркибида бир йўла учта ўзгариш амалга оширилди:

– Йован Нишич ўрнига Николай Иванов;
– Диёржон Туропов ўрнига Муҳаммедали Реимов;
– Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Абдуллоҳ Йўлдошев майдонга тушди.

🟨 63' Ғиёсжон Ризақулов рақиби Олег Зотеевни тортиб қолгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

🔁 63' "Қизилқум" таркибида ўзгариш: Диёр Раҳматиллоев ўрнига майдонга Бобомурод Бозоров тушди.

61' Жасурбек Яхшибоевнинг жарима зарбасидан узатмаси Йован Нишичнинг зарбаси билан якунланди, бироқ ҳимоячи тўп йўлига ғов бўлиб, зарбани блоклаб қолди.

🔁 58' "Қизилқум" таркибида ўзгариш: Ислом Кенжабоев ўрнига майдонга Файзуллобек Жуманқўзиев тушди.

▶️ 46' Иккинчи бўлим бошланди!

🔁 "Локомотив" таркибида ўзгариш: Билол Туплиев ўрнига майдонга Шодиёр Шодибоев тушди.

⏸️ 45+2' Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан йўл олишмоқда.

⏱️ 45' Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

⚽ 40' ГОЛ! "Локомотив" ҳисобни тенглаштирмоқда! Билол Туплиев узоқ масофадан айланма зарба йўллаб, тўпни дарвоза тўрига аниқ жойлаб қўйди. Дастлаб бош ҳакам Жасурбек Яхшибоев офсайд ҳолатида вазиятга аралашди дея голни бекор қилган эди, аммо VAR билан боғланиб, вазият кўриб чиқилгач, гол инобатга олинди – 1:1.

🟨 33' Йован Нишич Ислом Кенжабоевга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

31' Ислом Кенжабоев жарима майдончаси ташқарисида бир нечта рақибини алдаб ўтиб, зарба йўллади. Бироқ Олександр Кучеренко тўп йўлини тўсиб, зарбани блоклаб қолди.

28' Жарима зарбасидан узатилган тўпга Олександр Кучеренко бош билан зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.

25' Ислом Кенжабоев жарима зарбасидан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига етказиб берди. Никола Кумборович бош билан зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.

⚠️ 23' Хавфли вазият! Диёржон Туропов жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон кучли зарба йўллади, тўп устун ёнидан бироз ноаниқ ўтиб кетди.

18' Билол Туплиев чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни узатди. Жасурбек Яхшибоев бош билан зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.

15' Майдон марказида Ислом Кенжабоевга нисбатан қоида бузилди. Ҳакам ҳуштагини чалиб, ўйинни тўхтатди.

⚠️ 4' Хавфли вазият! Шаҳзодбек Раҳматуллаев тезда дублни расмийлаштириши мумкин эди. Чап қанотдан узатилган тўпга жарима майдончаси ичида Раҳматуллаев зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

⚽ 3' ГОЛ! "Қизилқум" ҳисобни очмоқда! Шаҳзодбек Раҳматуллаев жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай Олександр Кучеренкога тегиб, йўналишини кескин ўзгартирди. Бундай рикошетни кутмаган Алексей Козлов тўпнинг дарвоза тўридан жой олишини томоша қилишга мажбур бўлди – 1:0.

▶️ 1' Учрашувга старт берилди! Бош ҳакам Темурбек Тўхтасиновнинг ҳуштаги янграб, баҳс бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Қизилқум" қизил, "Локомотив" эса оқ либосларда ҳаракат қилади. Учрашув бошланиши арафасида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›