

Ушбу учрашувнинг 56-дақиқасида термамиз етакчиси Жалолиддин Машарипов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди ва бош ҳакам Юсуке Араки бу ҳолатни симуляция деб баҳолади. Шу орқали Машарипов сариқ карточка ишлаб олди.
Бу унинг ушбу саралаш босқичидаги иккинчи сариқ карточкасига айланди ва у Эронга қарши ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлди. Бунга қадар у Қатар (3:2) термасига қарши учрашувда ҳам огоҳлантирилганди.



