ФИФА Эронга умид билдирмоқда

Iskandarov Abdulaziz
18 мар 2026
ФИФА Эрон миллий жамоаси Жаҳон чемпионатида дастлабки тақвимга мувофиқ иштирок этишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда "Sky Sports" телеканали журналисти Роб Харрис ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

"ФИФА Жаҳон чемпионати–2026 мусобақаси режалаштирилиши юзасидан иштирокчи барча аъзо ассоциациялар, жумладан Эрон билан доимий алоқада. Ташкилот барча жамоалар эълон қилинган ўйинлар тақвимига мувофиқ иштирок этишига умид қилмоқда", — дейилади баёнотда.

11 март куни Эрон спорт вазири Аҳмад Донямали миллий жамоа Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини маълум қилган эди. Бироқ 16 мартда Осиё футбол конфедерацияси бош котиби Виндсор Жон Эрон томонидан мусобақада қатнашишдан воз кечилгани ҳақида ҳеч қандай расмий билдиришнома келиб тушмаганини айтди.

Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча учрашувларни АҚШда ўтказиши режалаштирилган. Жамоа бир гуруҳда Бельгия, Миср ва Янги Зеландия термалари билан куч синашади. Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудларида бўлиб ўтади. Илк бор мусобақада 48 та жамоа иштирок этади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia