UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Оқ бўрилар" йўлида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  1 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  9 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  7 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  24 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3

Июль ойининг энг яхши мураббийи – Андрей Фёдоров Янгиликлар

Июль ойининг энг яхши мураббийи – Андрей Фёдоров

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён championat.asia билан ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада Суперлиганинг 12та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа бу сафар июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5та тур учрашувлари якунларига кўра энг яхшилар аниқланди.

Ортда қолган 6та турда энг яхши натижа қайд этган жамоа – Андрей Фёдоров устозлигидаги "Локомотив" бўлди. "Темирйўлчилар" ушбу мутахассис бошчилигида 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этишди. Ўтказилган сўровномада ҳам кўпчилик айнан Андрей Фёдоров номзодига кўпроқ овоз берди. Иккинчи поғона эса Миржалол Қосимовга насиб этди. Учинчи ўриндан эса Шота Арвеладзе жой олди.

Шу тариқа Андрей Фёдоров илк бора ойнинг энг яхши мураббийи дея тан олинди. Бунга қадар 2 марта бу номга сазовор бўлган Миржалол Қосимов бу гал иккинчи ўрин билан кифояланди. Ҳар ой энг яхши бўлиш учун номзодлар қаторидан ўрин эгаллаётган Шота Арвеладзега эса бу сафар ҳам бироз омад етишмади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика