UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  4 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  14 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

Ихтиёр Каримов: "Раҳбарият ҳали олдимизга вазифа қўйгани йўқ" Янгиликлар

Ихтиёр Каримов: "Раҳбарият ҳали олдимизга вазифа қўйгани йўқ"

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси бош мураббийи Ихтиёр Каримов янги мавсумга тайёргарликлар қай даражада кетаётганлиги ва қуръа ҳақида ўз фикрларини билдирди.


- Жамоамиз 18 декабрдан бошлаб янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун йиғинга киришди. Ўша кеча биз йил якунларига бағишланган янги йил байрамини ўтказдик. Биз аввалига 10 кун Ғузор шаҳрида машғулотлар ўтказишни режалаштирганмиз. Таркибга келадиган бўлсак, ҳозирча ўзгаришлар йўқ. Фақатгина Асрор Алиқулов ўз футболчилик фаолиятини якунлагани сабабчи мураббийлар штабидан ўрин олди. Йиғин Ғузор шаҳрида 29 декабрга қадар давом этади.

"Шўртан" футболчиларининг шартномалари 31 декабргача мўлжалланган. Шу боисдан айни пайтда тўлиқ таркибда йиғинни ўтказмоқдамиз. Янги футболчилар? Кўз остимизга олиб қўйган футболчилар бор. Лекин ўша футболчиларнинг ҳам ўз клублари билан амалдаги шартномалари йил якунига қадар ўз кучида. Кейинги йилдан трансфер янгиликлари бўлиб қолса ажаб эмас.

Қура? Футболда барибир ҳар бир жамоа била навбати билан тўқнаш келинади. Шу боисдан ҳам қуръани омадли, енгил ёки оғир келди дейиш нотўғри. Янги мавсум учун клуб раҳбарияти ҳали олдимизга вазифа қўйгани йўқ.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика