Ихтиёр Каримов: "Раҳбарият ҳали олдимизга вазифа қўйгани йўқ"
23 дек 2016 15:55
Янгиликлар
Ихтиёр Каримов: "Раҳбарият ҳали олдимизга вазифа қўйгани йўқ"
- Жамоамиз 18 декабрдан бошлаб янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун йиғинга киришди. Ўша кеча биз йил якунларига бағишланган янги йил байрамини ўтказдик. Биз аввалига 10 кун Ғузор шаҳрида машғулотлар ўтказишни режалаштирганмиз. Таркибга келадиган бўлсак, ҳозирча ўзгаришлар йўқ. Фақатгина Асрор Алиқулов ўз футболчилик фаолиятини якунлагани сабабчи мураббийлар штабидан ўрин олди. Йиғин Ғузор шаҳрида 29 декабрга қадар давом этади.
"Шўртан" футболчиларининг шартномалари 31 декабргача мўлжалланган. Шу боисдан айни пайтда тўлиқ таркибда йиғинни ўтказмоқдамиз. Янги футболчилар? Кўз остимизга олиб қўйган футболчилар бор. Лекин ўша футболчиларнинг ҳам ўз клублари билан амалдаги шартномалари йил якунига қадар ўз кучида. Кейинги йилдан трансфер янгиликлари бўлиб қолса ажаб эмас.
Қура? Футболда барибир ҳар бир жамоа била навбати билан тўқнаш келинади. Шу боисдан ҳам қуръани омадли, енгил ёки оғир келди дейиш нотўғри. Янги мавсум учун клуб раҳбарияти ҳали олдимизга вазифа қўйгани йўқ.
Фикрлар