Ихтиёр Каримов футболга қайтди
28 июл 2018 13:35
Янгиликлар
Ихтиёр Каримов футболга қайтди
“Шўртан” футбол клубида фаолият юритган тажрибали мураббий Ихтиёр Каримов жамоани тарк этганидан сўнг анча вақт кўриниш бермаганди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Ихтиёр Каримов ҳозирги вақтда “Шўртан” ПФК тасарруфидаги Шаҳрисабз БЎФМда ўқув-ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ҳамда “Ҳисор” жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда.
Воҳа футболига оид яна бир янгилик шуки, “Насаф”, “Машъал” ва ”Шўртан” жамоаларида ўзининг ажойиб ўйинлари орқали футбол мухлислари қалбидан жой олган Ботир Қодирқулов Қашқадарё вилоят футбол академиясида иш бошлади.
Фахриддин Чориев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар