UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   0 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  24 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0

Интервью. Жавлон Гусейнов: “Таиланд клубига аслида ўтган йил ўтишим мумкин эди” Янгиликлар

Интервью. Жавлон Гусейнов: “Таиланд клубига аслида ўтган йил ўтишим мумкин эди”

“Андижон” клуби ҳимоячиси Жавлон Гусейнов ўтган ҳафта Таиланднинг клуби билан шартнома тузди.

Ўзбекистонлик футболчи Таиланд биринчи дивизионида “Чаинат Хорнбилл” сафида ўйнайдиган бўлди. Биз Гусейнов билан боғланиб дастлабки таассуротлари билан қизиқдик.

- “Чаинат Хорнбилл” клубига ўтиш қандай юз берди?

- Аслида бу трансфер ўтган йилда ҳам амалга ошиши мумкин эди. Бироқ айрим сабабларга кўра ўхшамаганди. Шу боис яна бир йил “Андижон”да қолишга қарор қилгандим. Декабрь ойи бошида Таиландга учиб бордим ва "Чаинат Хорнбилл" клуби сафида битта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. Шундан кейин раҳбарият менга шартнома таклиф қилди ва бир йилга мўлжалланган шартномага қўл қўйдим.

- Клуб сафида қайси легионерлар ўйнашар экан?

- Бу жамоа сафида машҳур футболчи битта десам тўғри бўлади. Бу франциялик - Флоран Синама Поньол. Ўз вақтида “Ливерпуль” клубида ўйнаган ва Европа чемпионлар лигасини ютган. Бундай савияли футболчи билан бир жамоада ўйнаш албатта ёқимли. Ундан ташқари Уругвай ва Жанубий Кореядан ҳам легионерлар бор экан.

- “Чаинат” клуби ҳақида нима дея оласиз?

- 2009 йилда ташкил топган клубда инфратузилма аъло даражада. Футболчидан талаб қилинадигани фақат футбол ўйнаш. Қолган барча нарса муҳайё экан.


- Клубдагилар билан қайси тилда гаплашаяпсиз? Қийинчилик бўлмаяптими?
- Тил борасида муаммо йўқ. Ота-онамга раҳмат, инглиз тилини анча яхши биламан. Сабаби ёшлигимда улар мендан тил ўрганишни талаб қилишарди. Жамодагилар билан шу тилда мулоқот қилаяпман. Ёш футболчиларга маслаҳтим тил ўрганишсин келажакда албатта ас қотади.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилмоқда?

- Клуб 2016 йилда премьер-лигадан тушиб кетганидан хабарингиз бўлса керак. “Чаинат” раҳбарияти клуб олдига премьер-лигага қайтиш вазифасини қўйган. Айнан шу ҳам жамоа билан шартнома тузишимга туртки бўлди.

- Мураббий билан суҳбатлашдингизми?

- Яқиндагина жамоага германиялик янги мураббий тайинланди. Германиялик Бьорн Клейм жамоага Европа футболини сингдиришни истамоқда. У билан албатта суҳбатлашишга улгурдим. У қисқа паслар орқали ўйин олиб боришнинг тарафдори экан. Энг асосийси немисча тартиб-интизомга риоя қилаяпмиз.

- Таиланд иқлимига мослашиш қийин бўлмаяптими?

- Ҳозирча иқлимга мослашиш қийин бўлмади. Чунки об-ҳаво меъёрида бўлиб турибди. Лекин айтишларича март ойидан бошлаб Таиландда иссиқ бошланар экан. Ўшанда ўзимни синаб кўраман.

- Таиландда сизни нима ҳайрон қолдирди?

- Таиландда мени ҳайрон қолдирган нарса бу маҳаллий овқатлар. Сабаби бу ерда барча таом аччиқ бўлар экан. Барибир ўзимизнинг овқатларимизга етмайди-да (кулади).


Нарзулла Сайдуллаев


Жавлон Гусейнов Таиланд клубига ўтди ФОТО

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика