

Милан клуби 30 ёшли чилилик билан шартнома тузишга тайёр, бироқ у ҳолда Санчес ҳозиргидан камроқ маош олишига розилик бериши керак бўлади.
МЮ ҳам ўз ўрнида бонуслар билан ҳисоблаганда, ҳафтасига 500 минг фунт оладиган ҳужумчиси билан хайрлашиш ниятида. Шунингдек, Антонио Валенсия ҳам "Интер"да фаолиятини давом эттириши мумкин. Хабар берилганидек, 33 ёшли эквадорлик мавсум якунида МЮни тарк этади.




