Иньеста: "Барселона"га қайтишни истайман"
12 ноя 2021 21:38
Янгиликлар
Иньеста: "Барселона"га қайтишни истайман"
"Барселона" собиқ футболчиси Андрес Иньеста Каталония клубига қайтиш истагини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Иньеста 2018 йилдан буён Япониянинг "Виссел Кобе" клубида тўп сурмоқда. Ҳозирда ярим ҳимоячи 37 ёшни қаршилаган.
"Келажакда нима бўлишини билмайман, лекин фаолиятимнинг қайсидир босқичида "Барселона"га қайтишни истардим. Қайси лавозимда эканлигини билмайман.
Мен "Барселона"га, ўз уйимга қайтиб, клубга қандайдир тарзда ёрдам беришни хоҳлайман. Аммо келажакни ҳеч ким билмайди", - деди Иньеста.
Эслатиб ўтамиз, Хави ҳафта бошида "Барселона" бош мураббийига айланганди.
Ўхшаш янгиликлар
23:06
УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди 1
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар