UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  0 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  2 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  0 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  1 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  5 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  29 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7

Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ Янгиликлар

Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ

"France Football" "Олтин тўп" совринини Винисиус эмас, Родрига топширгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Кимдир Винисиусдан совринни ўғирлашди деса, яна кимдир Родри ҳам неча йилдан бери стабил ўйин кўрсатмоқда — у бунга лойиқ, деяпти.

Нима бўлганда ҳам соврин ўз эгасини топди ва энди ҳеч ким ҳеч нимани ўзгартира олмайди. Маросимда ғолиб эълон қилингач, Родрининг реакциясида ҳам чуқур маъно бор.    

Қизиқ томони, ўз нуқтасида жаҳоннинг энг зўри бўлган Родри бу каби номинацияларда юқори баҳоланмасликка ўрганиб қолгани ҳам балки сабаб бўлгандир. Гап шундаки, "Манчестер Сити" таянч ярим ҳимоячиси АПЛда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчилари ТОП-8га кирмаганидан ташқари, клублар ўртасидаги энг обрўли мусобақа УЕФА Чемпионлар Лигаси мавсум рамзий термасида ҳам испанияликка жой топилмаганди. ЕЧЛ рамзий термаси ярим ҳимоясига Витинья, Забицер ва Жуд Беллингем лойиқ кўрилганди. 


Минглаб нашрлар, миллионлаб мухлисларнинг тахминларига қарамай, соврин Родри бу курашда ғолиб чиқди. Узоқ йиллардан буён илк бор "Олтин тўп" ҳужумчи ёки ҳужумкор футболчига эмас, кўпроқ ҳимояланишда тер тўкадиган йигитга насиб қилди. Балки бунга унинг ўзи ҳам ишонмагандир, лекин "имкони йўқ нарсанинг ўзи йўқ" деган гап, яна бир бор исботини топмоқда. Шундай экан, ўз мақсадингиз йўлида тўхтаманг!

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика