

Бугун жамоада дарвозабонлар мураббийи Игорь Михайлов иш бошлади. Ушбу мураббий 1980 йил 24 февральда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида у Тошкент вилоятининг “Дўстлик” ,Қозоғистоннинг “Тараз”,Самарқанднинг “Динамо”, Навоийнинг “Қизилқум”, Андижоннинг “Андижон” клубларида дарвозалар дахлсизлигини ҳимоя қилган. Мураббий сифатида “Обод” клубида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Бугун Игорь Михайлов “Сўғдиёна” нинг кечки машғулотларига қўшилди. Биз янги мураббийга жамоамиз равнақига ўз ҳиссасини қўшишида,куч- қувват ва омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати




