Ҳакими ПСЖда қолади

Mirjalol Normatov
5 май 2022, 23:44
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритилди.

Футболчининг агенти Алехандро Камано бу борадаги саволга тўла-тўкис жавоб берди.

"У Парижда бахтли. Ҳали яна 4 йиллик шартнома бор. У ҳали ёш ва ПСЖ футболчиси сифатида ўсишга эришади", - деди агент.

Олдинроқ Ҳакимининг ПСЖдан кетиши мумкинлиги, унинг клуб раҳбарлари билан жанжаллашиб қолгани борасида маълумотлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар

Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal