UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  31 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Ҳафта якуни. "Бунёдкор"дан "Олмалиқ"қача... Янгиликлар

Ҳафта якуни. "Бунёдкор"дан "Олмалиқ"қача...

Олий лига танаффусга чиқиб зерикиб қолганимиз рост. Чемпионатимиз қанчалик зерикарли бўлмасин, у Сиз унданда зерикарли экан.
Якунига етган ҳафтада лига иштирокчилари нима билан банд бўлдилар? Келинг, "архив"ни  кўтарамиз.

"Бунёдкор": Мусаев кетди!
Катта ниятлар билан "Насаф"дан "Бунёдкор"га кўчиб ўтган Фозил Мусаев пойтахтликлар таркибида ўз ўрнига эга  бўла олмади. Қатарнинг "Қатар СК" жамоаси тиббий кўригидан ўтган ярим ҳимоячи нима учундир "Юлдузлар  лигаси"да қолмади. Маълумотларга кўра, унга БАА ва Қатарнинг бошқа жамоаларидан таклифлар бор. Мусаев  учун "Бунёдкор" ягона йўқотиш холос. Аммо жамоага ҳеч ким келиб қўшилгани йўқ.

"Локомотив": Салом, Суюнов!
Узоқ йиллар давомида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган Илҳомжон Суюнов чемпионлик учун кураш олиб  бораётган "Локомотив" таклифига рози бўлди. Якунига етган ҳафтада ҳимоячи "темирйўлчилар" билан оғзаки  келишувга эришди.

"Насаф": Геворкян ҳеч қаерга кетмайди!
Жорий мавсум Рўзиқул Бердиев учун мураббий сифатида омадли келяпти. Қаршиликларни чемпионатда  чемпионлик учун курашиш билан баробарида, Ўзбекистон Кубогидаги юришларини давом эттиряптилар. Аввалги  ҳафтада жамоа юраги Артур Геворкянни "Локомотив"га ўтиши ҳақида чиққан хабарлар асоссиз эканлиги, "Насаф"  матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

"Пахтакор": Кетишяпти...
Ўз тарихидаги қийин йиллардан бирини ўтказаётган "Пахтакор"га келаётганлар ҳозирча йўқ. Аксинча жамоани бир  қатор футболчилар тарк этиш арафасида. Суюнов аллақачон жамоа билан хайрлашди. Темурхўжа  Абдухолиқовнинг ҳам тақдири 100% ҳал бўлмаган. Шерзод Каримов ижарадан жамоага қайтган. Кримецнинг  қайтиши эса ҳозирча сўроқ остида.


"Металлург": Икромов яна жамоа билан
"Локомотив" билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг оёғини кесиб олган "Металлург" посбони Маъмур Икромов 3 ойга  сафдан чиққан эди. Жорий мавсум кончилар анча сермазмун ўйин намойиш этишяпти. Куни кеча иккинчи даврага  тайёргарликни бошлаган Рустам Мирсодиқов шогирдлари сафига Икромов ҳам қайтди. Бу посбон иккинчи даврада  тўлиқ куч билан жамоасига ёрдам беришга тайёрланяпти.


"Бухоро": Ҳаммаси бугун бошланади
"Бухоро" иккинчи даврага тайёргарликни бугун бошлайди. Унга қадар айтарли ўзгаришлар бўлмади. Жамоани ҳеч ким тарк этгани йўқ, шу жумладан ҳеч ким келгани ҳам йўқ.

"Олмалиқ": Мамазулунов кетди
Биринчи давра якунига кўра жамоани ҳозирча уч футболчи ҳимоячи Акмал Рустамов, ярим ҳимоячи Самандар Шодмонов ва ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов тарк этдилар. Жамоани ўзи эса биринчилардан бўлиб иккинчи даврага тайёргарликни бошлаган. Игорь Шквирин 10-16 июнь кунлари оралиғида Чимёнда бўладилар.


Давоми бор...
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика