UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  0 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  3 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  9 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  26 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  1 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  1 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  5 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  11 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  10 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  38

Ҳафта якуни. "Бунёдкор"дан "Олмалиқ"қача... Янгиликлар

Ҳафта якуни. "Бунёдкор"дан "Олмалиқ"қача...

Олий лига танаффусга чиқиб зерикиб қолганимиз рост. Чемпионатимиз қанчалик зерикарли бўлмасин, у Сиз унданда зерикарли экан.
Якунига етган ҳафтада лига иштирокчилари нима билан банд бўлдилар? Келинг, "архив"ни  кўтарамиз.

"Бунёдкор": Мусаев кетди!
Катта ниятлар билан "Насаф"дан "Бунёдкор"га кўчиб ўтган Фозил Мусаев пойтахтликлар таркибида ўз ўрнига эга  бўла олмади. Қатарнинг "Қатар СК" жамоаси тиббий кўригидан ўтган ярим ҳимоячи нима учундир "Юлдузлар  лигаси"да қолмади. Маълумотларга кўра, унга БАА ва Қатарнинг бошқа жамоаларидан таклифлар бор. Мусаев  учун "Бунёдкор" ягона йўқотиш холос. Аммо жамоага ҳеч ким келиб қўшилгани йўқ.

"Локомотив": Салом, Суюнов!
Узоқ йиллар давомида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган Илҳомжон Суюнов чемпионлик учун кураш олиб  бораётган "Локомотив" таклифига рози бўлди. Якунига етган ҳафтада ҳимоячи "темирйўлчилар" билан оғзаки  келишувга эришди.

"Насаф": Геворкян ҳеч қаерга кетмайди!
Жорий мавсум Рўзиқул Бердиев учун мураббий сифатида омадли келяпти. Қаршиликларни чемпионатда  чемпионлик учун курашиш билан баробарида, Ўзбекистон Кубогидаги юришларини давом эттиряптилар. Аввалги  ҳафтада жамоа юраги Артур Геворкянни "Локомотив"га ўтиши ҳақида чиққан хабарлар асоссиз эканлиги, "Насаф"  матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

"Пахтакор": Кетишяпти...
Ўз тарихидаги қийин йиллардан бирини ўтказаётган "Пахтакор"га келаётганлар ҳозирча йўқ. Аксинча жамоани бир  қатор футболчилар тарк этиш арафасида. Суюнов аллақачон жамоа билан хайрлашди. Темурхўжа  Абдухолиқовнинг ҳам тақдири 100% ҳал бўлмаган. Шерзод Каримов ижарадан жамоага қайтган. Кримецнинг  қайтиши эса ҳозирча сўроқ остида.


"Металлург": Икромов яна жамоа билан
"Локомотив" билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг оёғини кесиб олган "Металлург" посбони Маъмур Икромов 3 ойга  сафдан чиққан эди. Жорий мавсум кончилар анча сермазмун ўйин намойиш этишяпти. Куни кеча иккинчи даврага  тайёргарликни бошлаган Рустам Мирсодиқов шогирдлари сафига Икромов ҳам қайтди. Бу посбон иккинчи даврада  тўлиқ куч билан жамоасига ёрдам беришга тайёрланяпти.


"Бухоро": Ҳаммаси бугун бошланади
"Бухоро" иккинчи даврага тайёргарликни бугун бошлайди. Унга қадар айтарли ўзгаришлар бўлмади. Жамоани ҳеч ким тарк этгани йўқ, шу жумладан ҳеч ким келгани ҳам йўқ.

"Олмалиқ": Мамазулунов кетди
Биринчи давра якунига кўра жамоани ҳозирча уч футболчи ҳимоячи Акмал Рустамов, ярим ҳимоячи Самандар Шодмонов ва ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов тарк этдилар. Жамоани ўзи эса биринчилардан бўлиб иккинчи даврага тайёргарликни бошлаган. Игорь Шквирин 10-16 июнь кунлари оралиғида Чимёнда бўладилар.


Давоми бор...
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика