

Илкай 5та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.
Гюндоган бундай мукофотни кетма-кет 2-бор қўлга киритган клуб тарихидаги илк футболчига айланди. Шунингдек у мукофотни биттадан кўп ютган илк германиялик футболчидир.
Ушбу мукофот учун шунингдек «Фулхэм» ҳимоячиси Йоаким Андерсен, «Лестер» хавбеки Харви Барнс, «Манчестер Сити» ҳимоячиси Жоау Канселу, МЮ хавбеки Бруну Фернандеш, «Вест Хэм» хавбеки Жесси Лингард, «Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси Рубен Невеш ва «Лидс» хавбеки Рафинья даъвогарлик қилишган эди.



