"Globe Soccer Awards-2019". Мукофотга даъвогар барча номзодлар эълон қилинди

Aslanov Jasurbek
30 окт 2019
Европа клублар ассоциацияси (ECA) ва Европа футбол агентлари ассоциацияси (EFAA) томонидан топшириладиган "Globe Soccer Awards" мукофотига даъвогарлик қилаётган барча номзодларнинг номлари эълон қилинди.

"2019 йилнинг энг яхши футболчиси" бўлиш учун номзодлар: Криштиану Роналду ("Ювентус"), Лионель Месси ("Барселона"), Бернарду Силва ("Манчестер Сити"), Муҳаммад Салах, Алиссон, Садьо Мане ва Вирджил ван Дейк (ҳаммаси — "Ливерпуль").

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 3 йил давомида мазкур соврин Криштиану Роналдуга топширилганди.

"2019 йилнинг энг яхши мураббийи" бўлиш учун номзодлар: Юрген Клопп («Ливерпуль»), Фернанду Сантуш (Португалия терма жамоаси), Эрик тен Хаг («Аякс»), Жамель Бельмади (Жазоир терма жамоси) ва Массимилиано Аллегри («Ювентус» 2018/19 йилги мавсум).

"2019 йилнинг энг яхши жамоаси" бўлиш учун номзодлар: "Ливерпуль", "Аякс" ва "Лион"нинг аёллар жамоаси.

"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар: Анссумане Фати ("Барселона"), Эрлинг Холанд ("Зальцбург"), Жейдон Санчо ("Боруссия" Дортмунд), Жоау Феликс ("Атлетико") ва Кай Хавертц ("Байер").

Эслатиб ўтамиз, мукофотнинг тақдирлаш маросими 29 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилади.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Globe Soccer Awards