Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди

Khoja
16 окт 2025
"Кристал Пэлас" ҳимоячиcи Марк Гехи фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

25 ёшли ҳимоячига "Интер" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Миланликлар ёзда бир нечта Ёши катта ҳимоячилари билан хайрлашмоқчи ва уларнинг ўрнига Гехини текинга қўлга киритишни мақсад қилган.

Гехига "Интер"дан ташқари, "Реал Мадрид", "Барселона" ва АПЛнинг бир қатор грандлари жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Маълумот учун, инглиз ҳимоячисининг "Кристал Пэлас" билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.Трансфермаркт нашри ҳимоячини 45 миллион еврога баҳолаган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com