UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  1 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  2 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  5 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  2 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  9 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  12 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0

Германиядаги қизиқ жамоа Янгиликлар

Германиядаги қизиқ жамоа

Теглар :  Германия
Германиянинг қуйи дивизионларидан бирида бир жамоа бор.

Ушбу жамоада ўйнайдиган барча футболчиларнинг фамилияси Куртанович. Мураббий ҳам Куртанович.

Ушбу жамоанинг ўйинларини шарҳлаб борадиган шарҳловчилар учун ҳам бу доимо қизиқарли бўлиб келган. Жамоанинг номи "Флёрсхайм 2" бўлиб, Германиянинг қуйи дивизионларидан бирида иштирок этади. Агарда клуб трансферларга катта эътибор қаратганида, балки, ушбу клубнинг ҳам келажаги буюк бўлармиди...

Умуман олганда клубда фамилияси Куртанович бўлмаган бир неча футболчилар ҳам бор. Лекин улар ҳам Куртанович ёзуви туширилган либосда ўйнашади. Рақибларни эса тасаввур қилаверинг. Дарвозабон шеригига: "Куртановични ёп" деса, қайси Куртановични танлагунича вақт ўтиб кетади. Жамоа футболчиларидан бирига нега айнан Куртанович фамилияси танлагани борасида савол берганида, жамоа ҳомийси сабабли шундай ишга қўл урилганини айтган.

Куртановичлар жамоасини ташкил қилиш ғояси катта Куртановичдан чиққан, айни дамда у жамоада ўйновчи мураббий сифатида ҳаракат қилмоқда. У ўз вақтида машғулотларни умуман қолдирмайдиган футболчиларни йиғишга ҳаракат қилган ва шу сабабли кўп ўйлаб ўтирмасдан ўзининг яқин қариндошларидан жамоа йиғган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика