UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Луиш Нани "Навбаҳор"га қарши майдонга чиқиши мумкин  0 16:59Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойни йирик ҳисобда таслим қилди  0 16:32"Пахтакор" "Қайрат", "Петрокуб" ва бошқа жамоаларга қарши баҳс юритади  0 16:24Тошкентда "Чемпионлар йиғини" халқаро ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади  4 16:04Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга мағлуб бўлди  4 15:40Расман: Мозговой — "Пахтакор" футболчиси  17 15:17"Динамо" Тошкентда "Машъал"га ютқазди. Ҳожимирзаев, Муртозаев ва Абрамовдан қисқача фикрлар  1 14:52"Динамо" "Зенит" билан ўйнайди  3 14:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатар U-20 термасини мағлуб этди  0 14:03"Пахтакор" қизиқиш билдирган футболчи "Мец"га ўтди  4 13:41Расман: Бензема — "Ал Ҳилол" футболчиси  19 13:28"Машъал" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлуб этди   2 13:05Эшитдик-да! Ямайка терма жамоаси сардори "Динамо" билан шартнома тузмади  1 12:44Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Эронга имкониятни бой бериб, чорак финалда тўхтади  42 10:51Осиё чемпионати превьюси: Ўзбекистон - Эрон  2

Германиядаги қизиқ жамоа Янгиликлар

Германиядаги қизиқ жамоа

Теглар :  Германия
Германиянинг қуйи дивизионларидан бирида бир жамоа бор.

Ушбу жамоада ўйнайдиган барча футболчиларнинг фамилияси Куртанович. Мураббий ҳам Куртанович.

Ушбу жамоанинг ўйинларини шарҳлаб борадиган шарҳловчилар учун ҳам бу доимо қизиқарли бўлиб келган. Жамоанинг номи "Флёрсхайм 2" бўлиб, Германиянинг қуйи дивизионларидан бирида иштирок этади. Агарда клуб трансферларга катта эътибор қаратганида, балки, ушбу клубнинг ҳам келажаги буюк бўлармиди...

Умуман олганда клубда фамилияси Куртанович бўлмаган бир неча футболчилар ҳам бор. Лекин улар ҳам Куртанович ёзуви туширилган либосда ўйнашади. Рақибларни эса тасаввур қилаверинг. Дарвозабон шеригига: "Куртановични ёп" деса, қайси Куртановични танлагунича вақт ўтиб кетади. Жамоа футболчиларидан бирига нега айнан Куртанович фамилияси танлагани борасида савол берганида, жамоа ҳомийси сабабли шундай ишга қўл урилганини айтган.

Куртановичлар жамоасини ташкил қилиш ғояси катта Куртановичдан чиққан, айни дамда у жамоада ўйновчи мураббий сифатида ҳаракат қилмоқда. У ўз вақтида машғулотларни умуман қолдирмайдиган футболчиларни йиғишга ҳаракат қилган ва шу сабабли кўп ўйлаб ўтирмасдан ўзининг яқин қариндошларидан жамоа йиғган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика