Гамейро: "Мени алмаштиришганидан жаҳлим чиқди, аммо қарорни мураббий қабул қилади"

Aslanov Jasurbek
22 фев 2017, 10:45
"Атлетико" ҳужумчиси Кевин Гамейро "Байер"га қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал учрашувида алмаштирилганидан ғазабланганини айтди.

Меҳмонда ўйнаган Диего Симеоне шогирдлари 4:2 ҳисобида ғалабага эришишди, Гамейро эса гол урди ва Гризманнга ассистентлик қилди.

"Ҳа, мени алмаштиришганидан жаҳлим чиқди, чунки яхши ўйнаётган эдим. Бироқ асосийси - жамоанинг ғалабаси. Яхши ўйин кўрсатаётганингда, майдонда қолишни истайсан. Аммо бу футбол, қарорни мураббий қабул қилади ва нуқта" - дейди Гамейро.

Жавоб учрашуви 15 март куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca