Гамейро "Марсель"га ўтиши мумкин

Alisher
23 июн 2021, 07:28
"Валенсия" ҳужумчиси Кевин Гамейро Франция чемпионатига қайтиши мумкин.

"Марсель" 34 ёшли франциялик футболчи қизиқиш билдирмоқда.

Гамейро 1 июлда эркин агентга айланади, сабаби унинг испан клуби билан тузган шартномаси тугамоқда. Шундай экан, ўйинчи бошқа клубга текинга тушади.

Футболчи 2020/21 йилги мавсум барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: RMC