Флик: “Бавария” кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади ва ўзига вазифани қийинлаштирди”

11 июн 2020, 07:51
“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Германия кубоги ярим финалида “Айнтрахт”га (2:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Иккинчи голни уриб олганимиздан мамнунман. Шундан кейин биз бутун жамоа бўлиб ҳимояландик. Иккинчи бўлимда жамоа чарчаб қолди, аммо концентрацияни сақлаб қолдик ва ғалабага эришиб, финалга чиқдик.

Учрашув ҳақиқий кубок ўйинига мос тарзда кечди. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлардан самарали фойдалана олмадик ва  олдимиздаги вазифани қийинлаштирдик”, деди Флик.

Германия кубоги финалида “Бавария” “Байер” билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Сўнгги янгиликлар

Барча ›