UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Лига 1. ПСЖ сафарда очко йўқотди ва чемпионлик масаласини янада қийинлаштирди  15 01:55Ла Лига. Азарнинг 90+4 дақиқадаги голи “Реал”ни чемпионлик учун курашга қайтарди  192 01:37А Серия. "Милан" "Юве"ни Туринга "кўмди"!  88 01:20Отабек Шукуров “Шаржа” билан хайрлашди  18 00:58АПЛ. “Арсенал” ишончли ғалабага эришди ва “Вест Бромвич”ни Чемпионшипга равона қилди  3 00:35Беларусь чемпионати. БАТЭ сафарда “Шахтёр”га ютқазди. Умаров захирадан тушди, Убайдуллаев эса …  7 00:02Olamsport: Серронеда техник нокаут, Сауль Альвареснинг режаси ва бошқа хабарлар  0 23:40АПЛ. Мавсум давомида белгиланган пенальтилар бўйича рекорд янгиланди  8 23:35"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз?  8 23:25Роббен Нидерландия термасига қайтиб, Евро-2020'да қатнашмоқчи  4 23:05Ла Лига. “Реал” – “Севилья”. Марсело, Модрич ва Ракитич асосий таркибда  23 22:55А Серия. “Рома” аутсайдер дарвозасига жавобсиз бешта гол урди  0 22:45А Серия. “Ювентус” – “Милан”. Таркиблар маълум  25 22:30АПЛ. “Эвертон” сафарда “Вест Хэм”ни мағлуб этди  1 22:15АПЛ. “Арсенал” – “Вест Бромвич”. Асосий таркиблар  1

Фахриддин Рўзиевнинг келишилган ўйинлар ҳақидаги мақоласи нега чоп қилинмади? Янгиликлар

Фахриддин Рўзиевнинг келишилган ўйинлар ҳақидаги мақоласи нега чоп қилинмади?

“Championat.asia”ни мунтазам кузатадиган мухлислар мени таниб қолишган бўлса керак. Шундай бўлса-да, бугун ўзим ҳақимда қисқача маълумот беришга қарор қилдим.

Исмим Фахриддин, 20 ёшга тўлганимга 16 кун бўлди. Бухоро вилояти таркибидаги Ғиждувон туманининг чекка қишлоқларидан бирида туғилганман. УзЖОКУнинг 2-босқичида таҳсил оламан. Футбол ўйнаш насиб қилмаган, лекин спортга муҳаббатим журналистикага олиб келди. Ўзбекистондаги спортга ихтисослашган энг оммабоп нашрда фаолият юритаман. Шундай бўлса ҳам, ўзимни журналист деб ҳисобламайман, бўлажак журналист – талабаман. Яхши ёзолмасам керак, фикрларимнинг аксари хато бўлиши мумкин, умуман тажрибасизман. Буни яхши англайман ва тан оламан, ўз устимда ишлаяпман. Билмаганимни сўрашдан уялмайман. Хиёнатдан жирканаман, адолатсизликдан нафратланаман. Ҳаётда энг муҳими номус, шараф деб ҳисоблайман...

Кеча “Ориат доно” радиосида спорт нашрларининг кичик муҳокамаси бўлибди. Эрталабдан бери футбол мухлислари, сайтимиз кузатувчилари ўша дастурдан “қирқилган” видеолавҳаларни юборишяпти. Муштарийларнинг таъкидлашича, ваъда қилган, лекин чиқармаган мақолам туфайли мени, сайтимизни гапиришибди экан. Бу фикрга қўшилмасам ҳам, ўша мавзу ҳақида тушунтириш беришга қарор қилдим. Ижтимоий тармоқларда менга турли хил изоҳ ёзаётган мухлислар кўзларингизни каттароқ ўқиб очинг.

Мавзу келишилган ўйинлар. Эмишки, биз бу воқеаларга келганда кўзимизни юмиб олаётган эканмиз. Демак, ҳурматли болажонлар, яқинроқ келинг ва қулоқчаларингизни яхшироқ очинг. 

ЎФА матбуот хизмати ташкилот Этика қўмитасининг ўша қарорини 28 ноябрь куни эълон қилганди. 1 кундан кейин “Championat.asia”да “Ўзбек футболининг адолатга аллергияси борми?” деган материалим эълон қилинди. Бу пайтда ҳали ҳеч ким қўмита қарорини муҳокама қилмаган эди. 

Шундан кейин “Сукунат”. ЎФА мутасаддиларига мурожаат”, “Танташевнинг ҳуштаги умидларни ўлдирди”, “Ўзбекистон футбол ассоциациясига саволлар”, “Коррупцияга қарши давра суҳбатлари орқали курашамиз!”, “Бошланди! Ўзбекистон футбол ассоциациясига алангали салом” сингари мақолаларим чиқди. Қайсидир фикрларим янглиш эди, қайсилари тўғри. Бу ўз йўлига, муҳими, жим турмадим, ўзимнинг вазифамни бажардим. Қўлимдан келганича ўша мавзуни қайта-қайта кўтардим. Хуллас, “Championat.asia” ходимлари орасидан Фахриддин Рўзиевнинг бир ўзи 6 марта ўша мавзуни кўтарган, ушбу мақолалар 123084 марта ўқилган. Бу фақат 1 кишининг ёзганлари. Бундан ташқари, ҳакамлик мавзусида ёзган яна бир мақоламни 42 мингдан ортиқ киши ўқиди. Маълумот учун айтаман, бу Ўзбекистондаги спортга ихтисослашган нашрлар учун супер натижа ҳисобланади.

Энди битта иш қилайлик. Келишилган ўйинлар мавзуси ноябрь ойининг охирида кўтарилди. Ўша пайтдан бери Ўзбекистондаги исталган нашрда чоп этилган мақолаларни, радио ва телеканаллар шу мавзуда тайёрлаган кўрсатув ёки суҳбатларнинг барчасини йиғинг. Агар шу мавзуда бутун ўзбек журналистикаси бирлашган ҳолда мендан кўп ёзган ёки гапирган бўлса, бугуноқ ишимдан бўшаб, Бухорога қайтаман. 

Очиғи, нимага асосланиб “Ориат доно” видеосини менга узатяпсизлар, танангизнинг қайси аъзоси билан ўйлаяпсизлар билмадим. Дўстона маслаҳат бераман, гапиришдан, нимадир қилишдан олдин ўйлаш керак. Ўйлаганда ҳам фақат бўйнингиз кўтариб турган бошингиз билан ўйланг.

Энди чоп қилинмаган мақола масаласи. “Championat.asia” учун баъзи сабабларга кўра масофадан туриб ишлардим. Тошкентга январь ойининг охирида келдим. Шундан кейин келишилган ўйинлар мавзусини ўргана бошладим. Дастлаб, Ўзбекистон футбол ассоциациясига бордим, саволларимни бериб, жавоб олдим. Кейин воқеага алоқадар бошқа кишилар билан суҳбатлашдим, озгина маълумот йиғдим. 20 февраль кунги қурьадан кейин ўзимдаги маълумотларнинг барчасини эълон қилмоқчи эдим. Минг афсуски, барчаси менга ёки “Championat.asia”га боғлиқ эмас экан. Бизга маълумот берган манба охирги кунларда сўзидан қайтиб қолди, яъни қўрқди. Ўшанда ҳам уялиб қолмаслик учун одамгарчиликдан четга чиқиб, аудио ва “скриншот”лар билан эълон қилиш варианти бор эди. Лекин виждонимиз йўл қўймади...

Агар яна кўнглиз тўлмаётган бўлса, айтаман: футболга хиёнат қилишяпти. Буни биламан. Лекин ҳозир буни очишга ёлғиз ўзимнинг кучим ҳам, иқтидорим ҳам етмайди. Юқоридаги гапларни маълумот бериб, фикридан қайтган манбаларимиз ҳам ўқишади. Қачондир шу кишилардан бирининг фикри ўзгариб қолса, албатта, ўша материал чиқади.

Юқорида ўзим ҳақимда гапирдим. Қўшимча қиламан, жудаям безбет одамман. Энг яқин дўстим янглиш қилса ҳам айтаман, агар тўғри йўлдан қайтаришга уринса-ку, башарасига тупуриб юбораман. Матбуот котибларини қўя туринг, сайт раҳбарлариям мени қайсидир позицияга йўналтиролмайди, фикримни ўзгартиролмайди. Мени таниганлар яхши билади, ишимни йўқотишдан қўрқмайман. Шу кеча-кундуздаям молиявий жиҳатдан яхшироқ таклифларим бор. Шундай экан, кўнглингизни хотиржам қилингда, публикага ўйнамасдан, ўзингизнинг вазифаларингиз ҳақида кўпроқ ўйланг.

Қадрли мухлис, билмаган кишингиз ҳақида нимадир гапиришдан, “ник” орқасига беркиниб ёзишдан тийилинг. Яхши билмасангиз, мен ҳақимда гапирманг. “Championat.asia” ҳақида ҳеч гапирманг. Биз ўз вазифаларимизни жуда яхши биламиз. 

Ҳамма гапларимни айтдим. Хулоса ўзингиздан. Омон бўлинг!

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

+13   
16 мар 16:02:42
mundialgacha...
Hurmatli Faxriddinbek. Yozibsiz. Yaxshi. Ijodingizga omad. O'zingiz jurnalist ekansiz, kasb etiketi degan tushuncha bor. Ancha yosh ekansiz. Sal kamtarroq bo'lish kerakmikan. Muxlislarga bunday munosabatda bo'lish yaxshi emas, "bolajonlar" debsiz. "Nik"ni orqasida turli kasb egalari, ta'bir joiz bo'lsa, o'z kasbining ustalari bo'lishi mumkin. Siz jurnalistsiz, emotsiyalaringizni jilovlashingiz kerak, menimcha. Birinchidan, shu maqolani yozishingizga biror muxlisning sizga rasmiy chiqishi sabab bo'ldimi? Nega muxlislarga rasmiy jihatdan odobsizlik qilasiz? yuzerlar orasida har xil odam bor. kimdir ma'qullaydi, kimdir gij-gij beradi. Maqolangiz bilan isbotlamoqchi bo'lgan fikringizni oldin aqlni yig'ib mulohaza qilib oling. saytingizni o'qiyotgan, gullatayotgan shu odamlar, muxlislarku. Ular bo'lmasa saytingiz kimga kerak.
+8   
16 мар 17:01:05
Uzbekistan Paxtakor
Агар ёзганларим сенгача етиб борса укиб, хулоса кил. Сан ва championat.asiaнинг купчилик журналистлари танкидий макола ёза олмайдиган аа факат заказ макола ёзадиган куркок, танкидни кутара олмайдиган таннозхон, бошка сайтларнинг бошига кулфат тушса бир бурчакка беркиниб оладиган нопрофессионаллар деб хисоблайман. Кулимда маълумотим бор, лекин чикармайман, атлас иштоним бор лекин киймайман, ...., uff.uz сайтини учириб куйганларида сенларнинг харакатларинг, М.Усмооов пайтидаги коментларни учириш, блоклаш. Умуман узингни реклама килишни эплай олмадинг. Сени фикринг ва ёзганларинг хам бир пул мен учун, худди сенга ухшаб. Иложи булса бошка иш билан шугуллан, публикага уйнамай, укувчиларга акл ургатмай. Уз ишингни тугри килсанг санга хеч ким эътироз билдирмайди. Хулоса узингдан.
Сунги суз урнида: Хеч ким ник оркасига беркина олмайди, агар аклинг етмаса ман айтиб тураман ник эгасини телефон ракамини очиш имкониятини.
+8   
16 мар 16:16:49
Qunduz amaki 0717
Санда фаросат борми отанг тенгила бор сайтда болажонлар дейсан олим бўлганча одам бўл бўтам.
+6   
16 мар 16:33:18
Vatandoshingiz
mundialgacha... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hurmatli Faxriddinbek. Yozibsiz. Yaxshi. Ijodingizga omad. O'zingiz jurnalist ekansiz, kasb etiketi degan tushuncha bor. Ancha yosh ekansiz. Sal kamtarroq bo'lish kerakmikan. Muxlislarga bunday munosabatda bo'lish yaxshi emas, "bolajonlar" debsiz. "Nik"ni orqasida turli kasb egalari, ta'bir joiz bo'lsa, o'z kasbining ustalari bo'lishi mumkin. Siz jurnalistsiz, emotsiyalaringizni jilovlashingiz kerak, menimcha. Birinchidan, shu maqolani yozishingizga biror muxlisning sizga rasmiy chiqishi sabab bo'ldimi? Nega muxlislarga rasmiy jihatdan odobsizlik qilasiz? yuzerlar orasida har xil odam bor. kimdir ma'qullaydi, kimdir gij-gij beradi. Maqolangiz bilan isbotlamoqchi bo'lgan fikringizni oldin aqlni yig'ib mulohaza qilib oling. saytingizni o'qiyotgan, gullatayotgan shu odamlar, muxlislarku. Ular bo'lmasa saytingiz kimga kerak.
Узбекистон фудболини оркага кетишида журналистларнинг айби купрок!
+5   
16 мар 16:23:21
Mexanik
Кеча мен хам Орият Донони эшитдим, у ерда айтишдики нега факат хакам жазоланди? Жазо бир томонлама булди, нега Турон клуби тренери жазоланмади дейишди. Бугун эса Турон тренерига жазо тайинланди. Энди агар келишилган уйин булса нега Сугдиёна жазоланмади? деб мавзу кутариш керак шунда балким уйин утказилмаган деб карор чикаришармиди тепада утирган курувчилар, тадбиркорлар, фермерлар, чупонлар... билмадим яна кимлар лекин аник футболга алокаси йук кишилар.
+4   
16 мар 16:09:20
Bexa97
Odoljeniya qilib yozayotgan bòlsang vapshe yozib òttirma uka
+4   
16 мар 15:33:00
Холмирзаев Комил
Фахриддин энг кичик фарзандимдан хам еш экансиз ишларизга омад тилайман мани саволимни В Серазитдиновга бериб куринг узини кандай хис килаетган экан виждонан айтсин
+4   
16 мар 15:30:10
Vazirkhan
Мақола ёзувчи одам каментларга реакция билдирмаслиги керак.
Лекин кўп мақолангиз менга ёққан, бундан кейин хам омад.
+4   
16 мар 15:29:47
Old city boyS
Avliyo ekansizu bilmaganakanmiz )))))))
+4   
16 мар 15:27:47
Nurdiyor Hoshimov
Futbolga xiyonat Ozbek futboliga Xiyonat xar yili qilinadi buni berkitib yurush shartmas xamma biladi...Xamma koz yumadi ishidan ayrilishdan qorqadi Pul topyaptimi farqi yoq xalolmi xarommi..Xolislik xaqiyqiy erkakcha qarash bolganida Mashxur METALLURG 2 3 PAXTAKOR OYINIDA FAQAT METALLURGNI JAZOLASHDI KELISHILGAN DEYILDI LEKIN PAXTAKOR CHI???NEGA OCHKOSI OLIB TASHLANMADI??DEMAK METALLURG OZI BILAN OZI KELISHIBDIDA????SUGDIYONA TURON OYINICHI???XAKAM CHETLATILDI XOP ISLOM JAZOLANDI XOP TUSHUNDIK LEKIN OYIN BEKOR QILINMADIKU.. KAMIDA QAYTA OTKAZILISHI KERAK AGAR SHAFFOFLIK BOLSA BIZDA XAQIYQAT BOLSA...
+3   
16 мар 16:12:34
Vista 1981
Eng yaqin döstlaringa xam tupurvoradigan bölsang, döstlarin sani basharenga chichvorayotgandur 2 martta Toshkentga borib kelib,2marta futbol töģrisida chala maqola yozib tupurvotgan bölsang deb.Jöralar xam qolmagandir.Bezbet
+2   
16 мар 18:00:37
Ahadjon Xolmirzaev
Тупой энг аввал одам бул,осмондан ерга туш,сайт обруси юзерлар билан,сайтга турли хил фикрлаш кобилиятига эга ва турли хил касб эгалари ва шунингдек хар хил ёшдаги эркак кишию аёл киши кириб укийдилар,журналист булганинг билан,кенг фикрли одам булиб колмайсан.Узингдан тажрибали касбдошларинг билан жуда куп мулокот кил,усасан ва энг мухими куп китоб уки,шунда аклан юксаласан.Кандай фикрлашидан каътий назар юзер билан хурмат билан муомилада бул,модомики куркок экансан,бу учун узингни оклашинг шарт эмас,шундогам сайт укувчиларнинг яхши фикрлай оладиганлари билишади,куркоклар кандай кишилар эканлигини.Шахсан мен 40 ёшдаман,аник биламан сендан яхширок фикрласам керак,ишонаманки сайт руйхатидан утганлар орасида 60 ешдан ошганлар хам бор,улар эса мендан яхширок фикрлашади,шунинг учун зудлик билан узрли макола ёз,хурматинг ортади!!!(Айганча хеч кимга жавоб ёзиб утирма,ер билан битта булганинг колади).
+2   
16 мар 17:12:37
Uzbekistan Paxtakor
Сен безбет эмас бефаросатсан.
+2   
16 мар 17:10:50
шеркор
Бу макола бн нимани исботламокчилигингни тушунмадим, ука. Факат аник куриниб турибдики хали боласан. Хеч ким сенинг тилингдан тортгани йук эди. Узинг анонс бн чикиш килдинг, узинг мактандинг, узинг кулингда факт турганда ундан фойдаланмадинг, узинг кули эгриларнинг гувохларингга тазйик утказиб гапидан тонишига вакт бердинг. Агар менинг рахбарлигимда ишлайдиган журналист булганингда кулингга кора патта бн бушатиб юборардим. Килган ишинг бозордан яхши гушт олиб келиб, музхонага жойлашга кунтсизлик килиб устига пашша утириб кетгани бн тенг. Сан узингнинг маколаларингни укилганини ёзибсан, махалламиздаги Нормат бобо куни бн кимни курса сани маколаларингни жамламасидан купрок гапни гапиради футболимиз улаётгани хакида, аммо натижа 0. Сан хам ишингни натижасини гапир. Ман укидим, Али-Вали укиди нима булибди. Курук баландпарвоз хаммани огзида булган гаплар, факт йук. Журналистни булса махалладаги хотинлардан факт бн гапириши ажратиб туради. Ман хам маколангга фикримни билдирдим. Хулоса узингдан ука.
+2   
16 мар 16:45:21
Sky Sports Football
"уялиб қолмаслик учун одамгарчиликдан четга чиқиб" шуям бохона булдими. халкни кузига чуп тикаётганларни сув юзасига олиб чикиш сизи уятиз ёки одамгарчилигиздан мухимрок. Эплолмасез бошка иш топинг! сиздака куён юрак "журналист"ла тикилиб ётибди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика