Фабрегас "Барселона" қароргоҳига ташриф буюрди

Mirjalol Normatov
24 мар 2019
"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ФИФА кунлари вақтида "Барселона" қароргоҳига ташриф буюрди.

Испаниялик футболчи "Барселона"нинг асосчиси Жоан Гампер номидаги спорт марказига ташриф буюрди.

31 ёшли футболчи 2011-2014 йиллар давомида "кўк-анорранглилар" таркибида ҳаракат қилган. "Барселона" таркибида Фабрегас Испания Кубоги ва чемпионати, мамлакат Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби бўлган.

2014 йилда хавбек "Челси"га ўтди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS