Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса ҳамма нарсани оммага кўрсатишади”

7 ноя 2026, 00:50
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро футболдаги ички муносабатлар ва жамоа муаммоларини омма олдида муҳокама қилиш ҳақида фикр билдирди.

Италиялик мутахассис Sky Sport телеканалининг “Sky Calcio Unplugged” дастурида иштирок этиб, футболдаги мулоқот маданияти ўзгарганини таъкидлади.

“Ҳозирги давр бизнинг давримиздан, мен ўйнаган пайтлардан бутунлай фарқ қилади. Илгари бир тушунча бор эди: жамоанинг ички муаммолари ўз ичида ҳал қилиниши керак.

Аммо ҳозир ҳамма ҳамма нарсани оммага кўрсатишни хоҳлаётгандек. Ҳамма ижтимоий тармоқларга чиқишни, қилган ишларини бошқалар кўришини истайди.

Масалан, футболчиларнинг майдон марказига йиғилиб, гаплашишини олайлик. Илгари бундай суҳбатлар кийиниш хонасида ўтказиларди. Ўз футболчиларинг билан якка тартибда гаплашардинг.

Бугун вазият ўзгарган. Менимча, бу нотўғри мулоқот усули. Шахсан менга бундай ёндашув ёқмайди. Аммо шу билан бирга, замон талабларига мослашиш ҳам керак”, – деди Каннаваро.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: Sky Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›