Европалик мутахассис “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрди

Narzulla Saydullayev
18 янв 2018, 16:54
Олдинроқ хабар берганимиздек, айни пайтда Бельгия футбол федерацияси техник бўлими раҳбари Крис ван Пуйвельде юртимизда бўлиб турибди.

Бугун ушбу меҳмон юртимизнинг етакчи клубларига ташриф буюрди. Жумладан, у “Бунёдкор” футбол клуби ва стадиони фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Бельгиялик меҳмонни “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Муроджон Алиев ҳамда стадион директори Воҳид Зокиров илиқ кутиб олишди. Крис ван Пуйвельде аввалига “Бунёдкор” стадионида яратилган шароитлар билан танишди ва уларга юксак баҳо берди. Сўнг, меҳмон “Бунёдкор” болалар-ўсмирлар футбол мактаби ҳолати билан яқиндан танишишиш мақсадида академияга ташриф буюрди. Европалик мутахассис футбол мактаби ўқув биноси, қайта тикланиш ва тиббиёт марказлари, сузиш хавзаси, овқатланиш тизими, ётоқхона, тренажёр ва гимнастика заллари, машғулот майдонларини кўздан кечирди ва яратилган шароитларга хавас билан қаради.

Шунингдек, клуб фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз маслаҳатлари билан ҳам ўртоқлашди.  

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz