"Эвертон" шарафини 10 йил ҳимоя қилган собиқ футболчи клубнинг АҚШдаги элчисига айланди

9 окт 2019, 21:50
АҚШ собиқ дарвозабони, яқинда футболчилик фаолиятини якунлаган Тим Ховард "'Эвертон"нинг биринчи элчиси бўлди.

Ховард Америк Қўшма Штатларида "'Эвертон" клубининг обрўсини кўтариш учун турли хил тижорий тадбирларда қатнашади . 

Тим "Эвертон" сафида 10 йил ҳаракат қилган. У жамоада барча мусобақаларда 414 та ўйинда иштирок этган. Улардан 354 таси АПЛда. Бу клуб тарихида рекорд натижда ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: evertonfc.com