"Эвертон" ҳужумчиси Бразилия терма жамоасига чақирилди

Aslanov Jasurbek
28 авг 2018, 12:59
"Эвертон" форварди Ришарлисон Бразилия терма жамоасида дебют қилиши мумкин.

21 ёшли футболчи жароҳат олган "Флуминенсе" ҳужумчиси Педро ўрнини эгаллайди.

Ришарлисон ёзда 41 млн доллар эвазига "Уотфорд"дан "Эвертон"га ўтди. Форвард АПЛнинг 3та учрашувида 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Бразилия терма жамоаси 7 ва 11 сентябрь кунлари АҚШ ва Сальвадорга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/CBF_Futebol