Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо

Iskandarov Abdulaziz
9 май 2023, 01:43
Хабарингиз бор, "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг ортда қолган 9-турида Тошкентда ОКМК меҳмони бўлиб, йирик ҳисобдаги мағлубиятга учради - 0:4

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, навоийликлар устози Асрор Алиқулов истеъфога чиқарилган. Катта эҳтимол билан бунга жамоанинг Суперлигадаги қониқарсиз натижалари сабаб бўлган бўлиши мумкин. 

Маълумот учун, Асрор Алиқулов жорий мавсум бошида "Қизилқум" устозига айланган эди. Унинг қўл остида жамоа 9-турдан сўнг 1та ғалаба, 2та дуранг ва 5 мағлубият билан 5 очко тўплади. Айни пайтда эса турнир жадвалининг 13-ўринида кетмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›