

Учрашув 5 октябрь куни Болоньяда бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида италияликлар фойдасига якунланди.
"Миллатлар Лигасида ушбу мавсум бошланиши қийин кечди, аммо биз бирдам бўлиб қолдик ва жамоавий руҳ сўнгги натижаларга эришишимизга ёрдам берди. Улар ўз мағлубиятларидан сўнг майдонга катта иштиёқ билан тушишларини билардик, бироқ босимга дош бериб, ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш эта олдик", – деди Мальдини.
Шунингдек, футболчи бош мураббий Роберто Манчини қўл остида ишлаш борасида ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Асосий тамойиллар — хотиржамлик ва осойишталик. Бу инсонни ўзини яхши ҳис қилишга ундайди. Бизда албатта сўнгги йиллардаги бир нечта оғир ўйинлар асорати бор ва ҳозир биз учун энг муҳими — руҳий кўтаринкилик. Мухлислар биз билан бирга бўлишларини истаймиз", – дея қўшимча қилди ҳужумчи.
Аввалроқ Италия Миллатлар Лигасида Бельгияга имкониятни бой берган (0:2), Франция билан дуранг ўйнаган (1:1) ва Туркия билан бўлган яна бир баҳсда ғалаба қозонган эди (4:1).



