Эшитдик-да! Григалашвили "Навбаҳор"ни тарк этди, унинг янги жамоаси маълум

Оқил Абдубарноев
29 июл 2022
"Навбаҳор" ҳужумчиси Элгужа Григалашвили клубдан кетди.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, грузиялик футболчи иккинчи даврани Самарқанднинг "Динамо" клубида бошлайди. 

Эслатиб ўтамиз, Григалашвили биринчи даврада наманганликлар таркибида 12 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia