Эрве Ренар Қозоғистон терма жамоасини бошқаради

Narzulla Saydullayev
23 янв 2016, 11:30
47 ёшли мураббий Эрве Ренар Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийига айланади.

Кеча франциялик мураббий Астанага учиб келди ва Қозоғистон футбол Федерацияси билан музокара ўтказди. Яқин орада айнан у Юрий Красножаннинг ўрнига Қозоғистон терма жамоасига мураббий этиб тайинланади.

Ренар 2012 ва 2015 йилларда Замбия ва Кот д’Ивуар терма жамоалари билан Африка миллатлар кубогида ғолиб чиққанди. У Францияда «Сошо», «Шербур» ва «Лилль» клубларида ҳам ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Kazfootball.kz