

Жамоа ҳужумчиси Ризо Ғучаннажод Рамазон ойи футболчиларга қандай таъсир қилиши ҳақида гапириб ўтди.
«Рамазон машғулотларга у қадар катта таъсир қилмайди. Футбол – шундай спорт турики унда жисмонан кўп куч йўқотилади, шу боис бизда бироз енгиллик бор.
Олдинда бизни муҳим учта ўйин кутмоқда, улар орасида Марокашга қарши финал каби ўтадиган баҳс ҳам бор.
Шу боис ҳозир барча фикримиз Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришдан иборат», – дейди Ғучаннажод.




