Энрике Солерга ишонмайди
24 окт 2023 11:55
Янгиликлар
ПСЖ ярим ҳимоячиси Карлос Солер бош мураббий Луис Энрикенинг режаларига кирмайди. Бу ҳақда "Le Parisien" нашри хабар бермоқда.
Парижликлар жамоа мураббийи ишонч билдирмаётган футболчини сотиши мумкин. Унга "Брайтон" ва "Астон Вилла" қизиқиш билдиришмоқда. Футболчининг "Валенсия"га қайтиши эҳтимоли ҳам бор, аммо бунинг учун у маошини сезиларли даражада камайишига рози бўлиши керак бўлади.
Испаниялик футболчи 2022 йилнинг ёзида 18 миллион евро эвазига "Валенсия"дан ПСЖга ўтган эди. 26 ёшли хавбек жорий мавсум ҳар бир учрашувда ўртача 27 дақиқа майдонда бўлди, бу унинг фаолиятидаги энг ёмон кўрсаткичдир.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар