UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50"Қўқон-1912" нега ҳеч кимни трансфер қилмади?  8 01:55Кейн "Тоттенхэм" бу ёзда уни сотишига ишонмоқда. Транфсердан тушган маблағ клуб учун сарфланади   0 01:31РПЛ. "Спартак" биринчи турда ютқазиб қўйди. "Локомотив"да эса ғалаба  1 01:10Ўртоқлик ўйинлари. "Барселона" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, Депайдан биринчи гол  0 00:48Ўртоқлик учрашуви. "Метталург" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  2 00:29"Милан" Зиешни ижарага олиши мумкин  2 00:10"Балтика" қўполликларга бой ўйинда дуранг ўйнади, Виталий Денисов бир бўлим ҳаракатланди  0 23:59"Бавария" ўртоқлик учрашувида дуранг ўйнади. Мухлислар эса Нагельсманни ҳақорат қилишди  4 23:35"Реал" Искони шу ёзда сотиб юбормоқчи   0 23:18"Қўқон-1912" "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўртоқлик баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:12Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" "Алай"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  10 22:59Шомуродовнинг ПСЖга қарши ўйнаш имконияти йўққа чиқди  11 22:40Ўзбекистон футзал терма жамоаси халқаро мусобақа олдидан машғулот ўтказди  1 22:25"Андижон" – "Турон" учрашуви Наманганда бўлиб ўтади  9 22:07РПЛ. "Зенит" сафарда "Химки" устидан ғалаба қозонди  0

ЕЧЛ. "Порту" "Драгау"да "Ювентус"ни мағлуб этди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Порту" "Драгау"да "Ювентус"ни мағлуб этди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Порту" – "Ювентус" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳфиада кузатиб бордингиз.


"Порту" (Португалия) – "Ювентус" (Италия) 2:1 

«Драгау»

Голлар: Тареми 2', Марега 46' – Кьеза 83'

Порту – Марчесин, Манафа, Сануси, Мбемба, Пепе, Отавио (Луис Диас, 57), Урибе, Корона (Ндиайе, 90+1), Сержиу Оливейра (Консейсан, 90+1), Марега (Груич, 66), Тареми.

Ювентус – Шенсни, Данило, де Лигт, Алекс Сандро, Кьеллини (Демирал, 35) , Рабьо, Бентанкур, Кулусевски (Рэмзи, 77), Маккенни (Мората , 63), Кьеза, Роналду

Огоҳлантиришлар: де Лигт (63), Данило (81), Демирал (87), (Сандро, 90+2). 

Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!  

90+2. Сандро Таремига нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90+1. "Порту"да 2 та ўзгариш: Оливейра ўрнинга Консейсан, Корона зрнига Ндиайе тушди. 

87. Демирал Луис Диасга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди. 

87. Урибе Луис Лиас томон узатмани амалга оширди, Дмудофаа қўрғони вакили Демирал тўпни қайтарди.

83. ГОООООООООООООООООООООООЛ!  Федерико Кьеза чамаси 13 метрдан ўткир бурчакни нишонга олди ва аниқ урди – 2:1!

81. Данило қоидани бузгани туфайли сариқ картчокага лойиқ кўрилди. 

80. Зарба!  Оливейранинг бурчакдан узатмаси, Сержиу Оливейранинг бош билан зарбаси, ноаниқ. 

78. Мората ўз анъанасга содиқ қолган ҳолда офсайдда қолди. 

77. "Ювентус"да ўзгариш: Кулусевски ўрнига Рэмзи майдонга тушди. 

74. Сержиу Оливейрадан яхши зарба!  Шенсни жамоасини қутқариб қолди. Тасанно!  

72. "Порту" футболчилари тўпни ўзларида сақлашга уринишди, аммо туринликлар бунга кўнишмади ва кучли прессинг намойиш қилишди.

69. Данило узоқдан яхши зарба ижро қилди, аммо тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди. 

68. Ууууухх!  Қойилмақом!  Ижрога ҳам, сейвга ғам гап йўқ!  Коронанинг акробатик учлубдаги зарбасини Шенсни қайтаришга эришди. 

67. Адриен Рабьо Таремига нисбатан қоидани бузди.

66. "Порту"да ўзгариш: Марега ўрнига Груич туширилди. 

66. Зарбаааа!  Бентанкурнинг олис масофадан йўллаган зарбаси хавфли, бироқ озгина ноаниқ чиқди. 

63. "Ювентус"да ўзгариш: Маккенни ўрнига Мората ўйинни давом эттиради.

63. де Лигт сариқ карточка олди. 

60. "Ювентус" ажойиб жамоавий ўйинни намойиш қилмоқда. Қиқа паслар кўп. Сабр ва меҳнат бор, ҳимоячни ёриб ўтиш қолди, холос.

57. "Порту"да алмаштириш: Отавио ўрнига Луис Диас тушди. 

54. Сандро ва Кьеза ўнгда ўзаро комбинация қилишди. Бразилиялик яхши узатмани кўрчатиш ниятида эди, аммо тўп Отавиога тегиб, йўналишини ўзгратирди, аниқрози, майдондан чиқиб кетди

52. Зарбааа!  Сержиу Оливейранинг кучли зарбасини Шенсни қайтарди!  Ажойиб сейв! 

49. Отавио ўта агрессив ҳаракат қилди ва Сандрога нисбатан қўполлик ишлатди. 

46. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!  Манафа  Марегани қулай пас билан таъминлади, у эса яқин масофадан ўз маҳорати ила дарвозани ишғол этди – 2:0! 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

43. Данило ўнг қанотда Отавиодан ўтиб кетишнинг уддасидан чиқди. Бразилиялик ҳамоячи ажойиб узатмани кўрсатди, аммо унинг шериклари ушбу ҳолатга аралашишмади. 

41. Зарба!  Рабьодан чалқанча услубда зарба, дарвозабондан қойилмақом сейв! 

40. Зарба!  Отавио томонидан де Лигтга нисбатан қоида бузилди. Стандартни БЕнтанкур амалга оширди, унинг узатмасидан сўнг де Лигт бош билан зарба йўллади, Марчесин ўз ўрнида!

38. Чап қанотдан олдинга борган Сандрога нисбатан қўполлик ишлатилгандек туюлди, аммо жабрдийда ўз ўрнида бурчак тўпи ишлади. 

35. "Ювентус"да ўзгариш: Жароҳатланган Кьеллини ўрнига Демирал тушди.

30. Оливейра чеп қанот орқали узатмани қайд этди, ичкарида де Лигт билан кураш олибб орган Тареми бош билан зарба йўллади, тўп тўғри Генчинининг қўлига бориб тушди.

27. "Кекса синьора" футболчиларидан навбатдаги хато. Кулучеаски Кьезани қулай пас билан таъминламоқчи бўлди, аммр дарвозасидан чиқиб келган Марчесин унга эга чиқди. 

23. Хавфли вазият! Туринликлар оддий ғолатда ўз дарвоўаларидан тўп олиб чиқишларига сал қолди. Сандронинг хатосидан кейин Оливейра чамаси 20 метрдан зарба берди, тўп рикошет орқали де Лигтга тегиб, майдондан чиқиб кетди.

21. Кулусевски щнг ыанотдан ерлатиб узатмани амалга оширди, ичкарида Маккенни ҳамда Пепе иштирокида кураш кечди. Кейин эса Марчесин тўпга эга чиқди.

17. Сандронинг узатмаси Кьеза томон йўналтирилди. Италиялик форварднинг зарбаси Санусига тегиб қолди, энди туринликлар бурчак тўпига эга бўлишди.

14. Сержиу Оливейранинг узоқдан йўллаган зарбаси! Тўп йўл-йўлакай Бентанкурга тегиб, кейин майдонни тарк эди. ЎЙиндаги биринчи бурчак тўпи ўйинга киритилади.  

11. Майдон марказида Кулучевски ва Рабьо ўзаро тўқнашиб кетишди. Кўпроқ швециялик ярим ҳимоячи жабрланди. Ўйинда кичик пауза рўй беради. 

9. Бош ҳакам Карлос дель Серро яна мезбонлар вакилини аяди. Кьеза Санусини алдаб ўтди, аммо ортдан йиқитилди.

7. Уэстон Маккенни "Ювентус"нинг қарши ҳужумига бошчилик қилмоқчи бўлди, бироқ америкалик ярим ҳимоячи тезроқ қарор қабул қилишда оқсагани боис тажрибали Пепе тўпни ундан олиб қўйди.

4. Данило ўнг қанотдан олдинга борди, Отавио унга нисбатан қўпол ўйнади, ҳакам ҳозирча ўйинчини оғзаки огоҳлантиришга қарор қилди.

2. ГООООООООООООООООООООООООЛ!   Бентанкурнинг "қовун тушириши"дан сўнг Тареми ҳисобни очди – 1:0! 

1. Ўйин бошланди! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлоасмандлари!  Бугун ЕЧЛ 1/8 финалида "Ювентус" "Порту" меҳмони бўлади. Ушбу қизиқарли ўтиши кутилаётган басҳни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика