UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 0:0 (матнли трансляция)  33 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  0 17:25АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:03"Реал" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  15 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  3

"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

"Динамо" жамоаси Суперлига 2-даврасига тайёргарлик доирасида Қирғиз Республикасида ўтказаётган йиғинда дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Иссиқкўлдаги баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари Қирғиз Республикаси чемпионати вакили "ОшМУ Алдиер" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйиндаги дастлабки гол жамоамизда кўрикда бўлган Шерзод Қодировнинг узатмасидан кейин Иминов томонидан киритилган бўлса, кўп ўтмай Абдуллаевнинг узатмасини Шоаҳмедов голга айлантирди. 37-дақиқада эса Шоаҳмедовнинг пасидан кейин Шерзод Қодиров ҳисобни йириклаштирди – 3:0.

Иккинчи бўлимда таркиб тўлиқ ўзгарди, фақатгина Кожо майдонда қолдирилди. 50-дақиқада Халиловнинг узатмасини Ҳожимирзаев голга айлантирган бўлса, 78-дақиқада жамоамизда кўрикда бўлган бразилиялик ярим ҳимоячи да Силва гол муаллифига айланди. Ўшликлар 53 ва 90-дақиқада гол уришди, якуний ҳисоб – 5:2. 

"Динамо"нинг қўшни мамлакатдаги йиғини 22 июлгача давом этади.

Ўртоқлик учрашуви. Иссиқкўл.

17 июл (чоршанба)

"ОшМУ Алдиер" (Қирғиз Республикаси) – "Динамо" 2:5

Голлар: Ҳумоюнмирзо Иминов 9, Санжар Шоаҳмедов 12, Шерзод Қодиров 37, Анваржон Ҳожимирзаев 50, Да Силва 78 – 53, 90.  

"Динамо" (1-бўлим): Равшанбек Ягудин, Муҳаммадали Турсунов, Душан Мийич, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Ратиньо Феррейра, Абубакр Муйдинов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Санжар Шоаҳмедов, Шерзод Қодиров, Кожо Жоэл.

2-бўлим: Фарҳод Раҳматов, Владимир Козак, Исмоил, Воҳиджон Оқбўтаев, Хислат Халилов, Комил Шарофутдинов, Францис Нарх, Дамир Темиров, Да Силва, Анваржон Ҳожимирзаев, Кожо Жоэл.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика