Дешам: "Данияни ҳамма ҳам яхши билмайди, лекин улар охирги Евронинг ярим финалида ўйнаган"
02 апр 2022 19:47
Янгиликлар
Дешам: "Данияни ҳамма ҳам яхши билмайди, лекин улар охирги Евронинг ярим финалида ўйнаган"
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2022 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш натижалари ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Франция Дания, Тунис, Перу ёки Австралия /БАА ўйини ғолиби билан ўйнайди.
"Биз тўлиқ таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Мен ҳар доим, у ёки бу тарзда, кам баҳо беришдан қочишга ҳаракат қиламан. Агар биз такаббур бўлмасак, бу олдинга қадам ташлаш бўлади.
Данияни ҳамма ҳам яхши билмайди, лекин улар охирги Евронинг ярим финалида ўйнаган ва ФИФА рейтингида 11-ўринни эгаллаб турибди. Биз Тунисни жуда ҳурмат қиламиз ва улардан эҳтиёт бўлишга уринамиз.
Қуръа биз учун яхшими ёки ёмон келдими, билмайман, аммо бундан ҳам ёмони бўлиши мумкин эди. Мен доим хотиржамман ва бу ижобий хусусият", – деди франциялик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар