

Уэлбекнинг “Арсенал” билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. Лондон клуби катта эҳтимол билан янги битим таклиф этмайди. “Кристал Пэлас” эса футболчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Жароҳатларга мойил бўлган футболчи жорий мавсум лондонликлар сафида 14 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



